Помпео :"Сурия ва Ироқ айрим туманларида “ИШИД” аввалгидан кучлироқ бўлди"

Помпео :"Сурия ва Ироқ айрим туманларида “ИШИД” аввалгидан кучлироқ бўлди"

АҚШ давлат бош котиби Майк Помпео “Ислом давлати”* террорчилик уюшмаси жангарлари Ироқ ва Суриянинг айрим туманларида 3-4 йил аввалгидан кучлироқ бўлишган. РИА Новости хабарига асосан.

“Бу қийин. Бугунги кунда ИД уч ёки тўрт йил аввалгидан кучлироқ бўлган ҳудудлар мавжуд, бироқ халифалик йўқ, ташқи ҳужум қобилияти сезиларли даражада пасайди, биз бу таҳдидни тўлиқ эмас, балки маълум даражада камайтирдик”, - деди Помпео.

АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2014 йилдан бери Сурия ва Ироқда “ИД” террорчилик уюшмасига қарши операция амалга оширмоқда, Сурияда мамлакат ҳукумати расмий рухсатисиз ҳаракат қилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрда АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан қўшинларни олиб чиқилишини айтганди, уларнинг умумий сони икки минг аскарни ташкил этади.

Кейинчалик Вашингтон 400 яқин ҳарбий мамлакатда қолишини маълум қилганди. Шунингдек, Трамп бир неча бор Сурия ва Ироқда “Ислом давлати халифалиги” тўлиқ тор-мор этилганини айтганди.  

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!