Помпео Эронни “Ал-Қоида”га алоқадорликда айбламоқчи

Помпео Эронни “Ал-Қоида”га алоқадорликда айбламоқчи

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео разведка маълумотларига асосланган ҳолда бугун Эронни “Ал-Қоида” гуруҳи билан алоқаларда айбламоқчи. 

Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб "Azon.uz" хабар берди. 

Маълум бўлишича, Помпео Эронни “Ал-Қоида”ни қўллаб-қувватлаш ва унинг аъзоларига бошпана беришда айблайди. Шунингдек, у ўтган йилнинг августида “Ал-Қоида” етакчиларидан бирининг йўқ қилиниши билан боғлиқ тафсилотларни ҳам ошкор этиши мумкин. 

Яқинда The New York Times газетаси АҚШ махсус хизматлари режасига мувофиқ “Ал-Қоида” етакчиларидан бири Абдуллоҳ Аҳмад Абдуллоҳ 2020 йилнинг августида Эронда йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатган эди. Абдуллоҳ Американинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарида теракт уюштиришда айбланган. Айтилишича, уни АҚШ номидан Исроил махсус хизмати ходимлари ўлдирган.  

АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарида 1998 йилда теракт юз берган, бунинг оқибатида 224 киши ҳалок бўлган эди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!