Помидор организмни саратондан ҳимоя қиладими?

Помидор организмни саратондан ҳимоя қиладими?

Қизил помидорда озиқ моддалари кўп ва ундан тайёрланган томат шарбати ва соуслар ҳам саломатлик учун фойдали.

Помидор-нафақат тетиклантирувчи ва мазали табиий газак, балки танага мадор берувчи маҳсулот ҳамдир. Португалия соғлиқни сақлаш тадқиқотлари ва инновациялар институти помидор антиоксидантларга бой деган хулосага келди, деб хабар беради РИА Новости.

Ликопен - асосан, қизил помидор таркибидаги модда - кучли антиоксидантдир. Ликопен саратон касаллигини олдини олиш учун зарур ва энг муҳими, бу модда иссиқлик билан қайта ишлов берилган помидорларда - масалан, соусларда, помидор шарбатида ёки қуритилган помидорларда кўп бўлади.

Бундан ташқари, помидор таркибида В, Е ва С витаминлари, кальций, темир, магний, клетчатка ва пектин каби моддалар бор.

Помидорда С витамини ҳам мавжуд. Ликопин билан биргаликда ушбу витамин яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

“Ликопин туфайли иммунитетнинг ҳимоя қилувчи ҳужайралари фаоллашади”, дейди шифокор-парҳезшунос, диетолог ва нутрициологлар Миллий Ассосиацияси аъзоси Наталья Круглова Sputnik радиосига берган интервьюсида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!