Польшада ЙТҲга учраган ўзбекистонлик оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Польшада ЙТҲга учраган ўзбекистонлик оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

ЙТҲга учраган ўзбекистонликнинг аҳволи оғир. У кома ҳолатида интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган.

12 ноябрь куни Польшада Ўзбекистон фуқароси ЙТҲга учради. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

“Фуқаро ў.Б. кўп сонли жароҳатлар билан Познан шаҳри касалхонасига ётқизилган. Унинг ҳолати оғир деб баҳоланмоқда ва у кома ҳолатида интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, элчихона вазиятни назоратга олган ва Полша ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Познан шаҳри политсия бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!