Польшада Бош вазирга ўлим билан таҳдид қилган эркак қўлга олинди
Польша полицияси Бош вазир Дональд Тускга ўлим таҳдиди қилган эркакни ҳибсга олди.
Бу ҳақда Polskie Radio 24 хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 52 ёшли Олава фуқароси жиноий таҳдидларда айбланмоқда; сўроқ пайтида у ўз ҳаракатларининг сабабларини "оқилона тушунтира" олмади.
Ҳибсга олинган шахс уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Польша бош вазирига қарши таҳдидларда гумонланувчининг квартирасидан ўқ-дорилар солинган магазин топдилар.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб,
