Полша ўз ҳудудига Россия дронлари кириб келгани сабабли NATO'дан қўшимча ҳаво мудофаа тизимлари сўради — Bloomberg
Агентлик маълумотига кўра, Швеция аллақачон ёрдам юборилишини эълон қилган, Нидерландия эса Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуалари, дронларга қарши воситалар ва 300 нафар ҳарбий жўнатишини билдирди.
Шунингдек, Чехия, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Финляндия ва Болтиқбўйи давлатлари ҳам Полшага ҳарбий ёрдам ажратишга ваъда берган, дея ёзмоқда Bloomberg.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
