Польша Украинага Patriot зенит тизимларини топширишни таклиф қилди

Польша Украинага Patriot зенит тизимларини топширишни таклиф қилди

Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак чоршанба куни Германиядан Польшага таклиф қилинган Patriot зенит-ракета комплексларини Украинага юборишни сўради.

"Россиянинг навбатдаги ракета ҳужумидан сўнг мен Германиядан Польшага таклиф қилинган Patriot батареяларини Украинага ўтказиб, ғарбий чегарасига жойлаштиришни сўрадим", — деб ёзади Блашчак Twitter саҳифасида.

Маълумот учун, Американинг MIM-104 Patriot комплекси ўрта ва юқори баландликдаги нишонларга қарши ҳаво ҳужумидан ва ракетага қарши мудофаани (ABM) таъминлаш учун универсал восита сифатида яратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!