Польша коронавирусга қарши дори яратганини маълум қилди

Польша коронавирусга қарши дори яратганини маълум қилди

Польшанинг Краков шаҳридаги Ягеллон университети олимлари коронавирус инфекцияси тарқалишини сезиларли даражада секинлаштирадиган модда яратганликларини эълон қилишди.

"Биз яратган модда дунё миқёсида инновациондир", деди журналистларга вирусшунос профессор Кшиштоф Пирч.
Тадқиқотчилар натижаларни "дори тайёрлаш йўлидаги биринчи ижобий қадам" деб ҳисоблашади.

Ягеллон университети тадқиқотчилари томонидан яратилган модда HTCC деб номланган кимёвий бирикма. Таъкидланишича, бу коронавирус инфекциясини камайтиради.

Бу модда патентланган, у илгари ҳайвонларда синовдан ўтган. Аммо одамларда фойдаланиш учун у ҳали тасдиқланмаган.

HTCC – қисқичбақалар ёки қўзиқоринлардан олинган аралашма асосида яратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!