Польша бош вазири: НАТО Украинани йўқ қилинишига йўл қўймаслиги керак

 Польша бош вазири: НАТО Украинани йўқ қилинишига йўл қўймаслиги керак

Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий, Польша Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди.

"Биз иттифоқчиларимиз билан биргаликда, НАТО Украинани янада кўпроқ қўллаб-қувватлаши ва ўзини ҳимоя қила олиши учун ҳамма нарсани қиламиз. Қисман сафарбарлик ҳақидаги хабарлар тасдиқланди. Россия Украинани йўқ қилишга ва Украина ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Биз бунга йўл қўя олмаймиз".

Айни дамда Моравецкий Польша, АҚШ ва Буюк Британия иттифоқчи кучларининг Польша шарқидаги қўшма машғулотларида иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!