Полни юваётган сурати тарқалган аёлнинг турмуш ўртоғи Тошкент шаҳар ИИББ билан боғланди

Полни юваётган сурати тарқалган аёлнинг турмуш ўртоғи Тошкент шаҳар ИИББ билан боғланди

Юнусобод тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида полни ювишга «мажбурлаш» билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ учун кутилмаган ҳолда ўз ечимини топди. Турмуш ўртоқлар Боходир ва Камола К. Uznews.uz янгиликлар сайти орқали ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг маломатларидан оилаларини ҳимоя қилишни ҳамда аёлнинг расмини Интернетга жойлаган шахсларга таъсир кўрсатишни сўрашди.

Аёлнинг турмуш ўртоғи юқоридаги сайт журналистлари билан боғланганидан сўнг, бизнинг идора интернет-манбаидан аёлнинг расми шу заҳотиёқ ўчирилди.

Кеча Боходир ва Камола Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати вакиллари ва Юнусобод тумани МваФР бўлими ходимлари билан учрашишди. Қуйида улардан баён қиламиз.

– Интернетда турмуш ўртоғимнинг расми чиққани ва уни фаол муҳокама қилишаётгани ҳақида хабарим йўқ эди, – дейди Боходир. – Улар ўша куни МваФРБга 16 ёшга тўлган қизимизга паспорт расмийлаштириш учун борганликларини билардим. У ерда бўлиб ўтган вазият ҳақида турмуш ўртоғим менга ҳеч нима демаган эди. Чунки у фарзандини ортидан тозалаш ҳақидаги илтимосни ҳеч қандай ҳақорат ёки қўпол муомала деб қабул қилмаган. Булар ҳақида ўртоғим Uznewsнинг Инстаграмдаги саҳифасидан скриншот жўнатганидан кейин билдим. Расм остидаги матнни ўқидим. Табиийки, нима бўлганини тушунтиришни талаб қилдим. Аёлим мендан кўра кўпроқ ажабланди. У кичик қизимиз ўша куни шарбатини тўкиб юборганини ва хизмат кийимида бўлмаган киши танбеҳ берганини айтди.     

– Мен ўзим атрофдагилардан ҳожатхона қаердалиги ҳақида сўраб, у ердан швабрани олиб полни артиб қўйдим. Мени шу онда суратга олганликларини пайқамадим. Нима учун мени расмимни қаергадир жўнатиш ва ёлғон гапларни ёзиш кераклигини ҳеч тушуна олмаяпман. Нима учун расмимни интернетда чиқариш учун мендан розилигимни сўрашмади? Нимага менинг фикрим билан қизиқиб кўришмади? – дея аччиқланди Камола.

Биз ҳаммани қийнаган асосий саволни бердик: МваФР бўлими бошлиғи қўполлик қилганмиди? Камоладан эса буни инкор этди. “Балки, овози бадандроқ бўлгандир?” – деб қайта сўрадик.

– Баландроқ гапирганди, аммо қўпол тарзда эмас. Унинг танбеҳи мени хафа қилгани ҳам, ҳақорат қилгани ҳам йўқ, – аёлнинг жавоб шу бўлди.

Боходир ва Камола бизга қуйидагиларни қўшимча қилишди:

– Биринчидан, биз расм интернетда жойланганидан ғазабдамиз ва барча ОАВларни ҳодиса тўғрисидаги маълумотни олиб ташлашларини сўраймиз.

Иккинчидан, биз Troll.uz блогери билан юзма-юз кўришишни ва у билан гаплашиб олишни хоҳлаймиз. Аёлнинг турмуш ўртоғи буни талаб қилаётганлигини таъкидлаб ўтишингизни сўраймиз. МваФР бўлими бошлиғи ҳам қатнашиши керак деб ўйлаймиз.

Учинчидан, интернетда чиққан ёлғон маълумотдан бизнинг ва барча қариндошларимизнинг қаҳри келди. 200 фоиз нотўғри маълумот. Буни шахсий ҳаётга аралашув деб биламиз. Бир шахс бошқа инсоннинг шахсидан ўз мақсадларида унинг розилигисиз фойдаланаётганида қандай маданият ҳақида гапириш мумкин. Бизнингча, бундай ҳолатлар маданиятли жамиятда учрамаслиги лозим.    


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!