Politico: АҚШ Россиянинг Украинада кимёвий қурол қўллаши мумкинлигини истисно этмайди

Politico: АҚШ Россиянинг Украинада кимёвий қурол қўллаши мумкинлигини истисно этмайди

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти расмийларининг фикрича, агар Россия қўшинлари мавқеини йўқотишда давом этса, Россия НАТО билан ядровий қарама-қаршиликка киришдан аввал Украинада кимёвий қурол қўллаши мумкин, деб ёзади Politico нашри бундан хабардор олти киши, жумладан Пентагоннинг юқори мартабали мулозимларига таяниб.

Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украинада шундай ҳужум содир бўлиши кутилаётганини кўрсатувчи разведка маълумотларига эга эмас. АҚШ Мудофаа вазирлигининг кўплаб расмийлари қиш ойларида ҳарбий ҳаракатлар секинлашади ва ҳеч бир томон муҳим ҳудудларни қайтариб ололмайди, деган фикрда.

"Аммо жанг майдонидаги талофатлар давом этса ёки Россия армияси мағлуб бўлса, бу масала бўйича баъзи юқори мартабали расмийлар Москва кимёвий қурол, жумладан, мухолифат етакчиси Алексей Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ қуроллардан фойдаланиши мумкин, деб ҳисоблашади", дейилади хабарда.

"Бундай ҳужумда яшириш осон бўлган моддалар қўлланилиши мумкин, бу эса айбни Москвага юклашни қийинлаштиради", дейди расмийлардан бири. Баъзи кимёвий моддалар оммавий қурбонлар ҳужумида қўлланилиши мумкин.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши бу масалага изоҳ беришдан бош тортди.

"АҚШнинг фикрича, Россия кимёвий қурол салоҳиятини оширишга сармоя киритмоқда", дея қайд этмоқда Policito.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!