Полиция ходими ўзи қўлга олмоқчи бўлган эркакдан калтак еди (видео)

Полиция ходими ўзи қўлга олмоқчи бўлган эркакдан калтак еди (видео)

Москвада, Красногорскда нохуш ҳолат юз берди. Полиция ходими ўзи қўлга олиши керак бўлган эркакдан калтак еди. Тартиббузар полиция ходимининг юзи ва бошига камида уч марта зарба берган. 

Воқеа 22 июнда содир бўлди. Аввал полицияга ёшлар тартибни бузаётгани ҳақида хабар берилди. Воқеа жойига патруль машиналари етиб келди. 

— Тартиббузарларни қўлга олиш чоғида безорилардан бири қаршилик кўрсатди ва полиция ходимининг юзи аралаш бошига камида уч марта зарба берди. Полициячи эса оқибатда енгил тан жароҳати олди, дейилади манбада.

Безорилар қўлга олинган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб бориляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!