Полиция страсбурглик «мерган» опасининг уйида тинтув ўтказмоқда

Полиция страсбурглик «мерган» опасининг уйида тинтув ўтказмоқда

Франция полицияси Страсбургдаги ярмаркада отишма уюштиришда гумонланувчи шахснинг опасига тегишли уйда тинтув ўтказмоқда, деб ёзади «Газета.ru».

Тинтув ишлари, шунингдек, «мерган»нинг поччаси (опасининг эри) уйида ҳам олиб борилмоқда.

Тафтишда гумонланувчининг иккинчи опаси ҳам иштирок этмоқда.

Аввалроқ Страсбургдаги отишмада гумонланувчининг ота-онаси ҳибсга олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмаркаси ўтказилаётган Клебер майдони яқинида номаълум шахс отишма уюштирганлиги оқибатида 3 киши ҳалок бўлганлиги, 12 киши яраланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!