Полиция бошлиғини от мингани учун ишдан бўшатиш таклиф қилинди

Полиция бошлиғини от мингани учун ишдан бўшатиш таклиф қилинди

Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев Отирау вилояти департамент бошлиғи Аян Дуйсембаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида президент администрациясига тақдимнома жўнатди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Маълум бўлишича, Атирау вилояти полиция раҳбари Аян Дуйсембаевга от совға қилинган. У совға қилинган отга миниши акс этган видео интернетда пайдо бўлгандан кейин катта шов-шув бошланишига сабаб бўлган.

ИИВ бу хабарга дарҳол эътибор қаратиб, текширув ўтказиш мақсадида вазир ўринбосари Алекс Калайчиди бошчилигида махсус комиссияни юборган ва Дуйсембаев хизмат аҳлоқ қоидаларини бузганини аниқлаган.

Хизмат текширув натижаларига кўра, ички ишлар вазири Аян Дуйсембаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида президент администрациясига тақдимнома киритиш ҳақида қарорни қабул қилди , дейилган Қозоғистон ИИВ хабарида.

Шунингдек, хизмат текшируви натижаларига асосан вилоят ўз хавфсизлик бошқармаси раҳбари хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилган. Қатор мансабдор шахслар қаттиқ интизомий жазога тортилган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқда отни совға қилган шахслар томонидан Қозоғистон президенти номига ёзилган хат пайдо бўлган. Унда ёзилишича, генерал Дуйсембаев совғани қабул қилишдан бош тортган, фақат одамларни хафа қилмаслик учун шунчаки отга миниб, атрофни айланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!