Покистонда яна сув тошқини: қурбонлар сони салкам 200 нафар

Покистонда яна сув тошқини: қурбонлар сони салкам 200 нафар

Табиий офат оқибатида мамлакат катта талафот кўрган.

Покистоннинг Балужистон провинциясида кучли тошқинлар сўнгги бир неча ҳафта ичида 186 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Вилоят фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ҳафта ичида Белужистонда 85 эркак, 45 аёл ва 56 бола ёмғир ва тошқинларда ҳалок бўлган, яна 75 киши жароҳат олган.

Шунингдек, ёмғир ва тошқинлар 23 мингдан ортиқ қорамол ва паррандаларни йўқ қилган. Бундан ташқари 18 087 уй вайроналар остида қолган. Вилоятдаги 16 та кўприк жиддий зарарланган.

Маълумотларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб июль ва август ойларининг бир қисмида мавсумий ёмғир ва тошқин қурбонлари сони 700 дан ошган.

2022 йилда Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда муссон ёғингарчиликлари меъёрдан 30-40 фоизга ошиб Покистон, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Камбоджа, Лаос, Вейтнам, Таиланд ва Малайзия ва бошқа мамлакатларда тошқинлар ва кўчкилар қайд этилган.

Аввалроқ мамлакатнинг энг йирик шаҳри Карачи сув домида қолиши оқибатида 300 дан ортиқ фуқаро қурбон бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!