Покистонда сув тошқини юз берди. Қурбонлар 50 нафардан ошди

Покистонда сув тошқини юз берди. Қурбонлар 50 нафардан ошди

Покистонда юз берган сув тошқини оқибатида энг камида 57 киши вафот этди. Мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги берган маълумотига кўра, жала қуйиши уч кундан бери тўхтагани йўқ.

Ҳайбар-Пахтунхвада 19 киши, Синдхада 12, Панжобда 8 ва Гилгит-Балтистанда 10 киши ҳалок бўлди. 

Маҳаллий ОАВда эълон қилинган ахборотга кўра, Белужистонда тошқин натижасида саккиз киши вафот этган. 

Шунингдек, Синдха ва Белужистонда кўплаб уйларга ҳам зарар етди. Метеорологлар ёмғир жорий ҳафтада ҳам давом этишидан огоҳлантирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!