Покистонда рўй берган ЙТҲда 25 нафар инсон вафот этди

Покистонда рўй берган ЙТҲда 25 нафар инсон вафот этди

Покистоннинг Ary News телеканалига кўра, Покистон шимолида автобус ва автомобиль тўқнашуви оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

"Гилгит-Балтистоннинг Чилас шаҳридаги Қоракорам шоссесида йўловчи автобусининг енгил автомобиль билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳат олди", — дейилади хабарда.

Тўқнашувдан сўнг 45 йўловчини олиб кетаётган автобус ва автомобиль тубсизликка қулаган.

Қутқарув гуруҳлари ва полиция жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини яқин атрофдаги шифохонага етказди. Хабар қилинишича, қоронғулик туфайли фавқулодда хизматларнинг иши қийинлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!