Покистонда қайиқ ағдарилиб кетиши натижасида 11 нафар бола ҳалок бўлди

Покистонда қайиқ ағдарилиб кетиши натижасида 11 нафар бола ҳалок бўлди

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Коҳат туманида қайиқ ағдарилиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, 11 бола ҳалок бўлган, 8 нафари бедарак йўқолган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, 7 ёшдан 11 ёшгача бўлган мадраса талабалари бўлган қайиқ Танда тўғони яқинидаги сув омборида ағдарилиб кетган.

Полицияга кўра, ғаввослар томонидан қутқарилган олти боланинг аҳволи оғир.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!