Покистонда ҳарбий вертолёт ғойиб бўлди

Покистонда ҳарбий вертолёт ғойиб бўлди

Покистонда яна бир фалокат юз берди. Хабарларга кўра, 6 соатдан ортиқ вақт давомида 6 нафар ҳарбий, жумладан, генерал-лейтенант Сарфароз Алини олиб кетаётган ҳарбий вертолёт тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Покистон армиясидан берилган баёнотга кўра, бир гуруҳ ҳарбий хизматчи, Балужистон вилоятидаги сув тошқини муносабати билан бошланган ёрдам ишларини ўрганиш учун вертолётда минтақага етиб борганди.

Вазият билан танишгач, бортида 6 нафар ҳарбий хизматчи, жумладан генерал-лейтенант Сарфараз Али бўлган вертолёт Карачи томон йўл олади.

Балужистондан жўнаб кетганидан 6 соат ўтгач, вертолёт алоқага чиқмади, шу сабабли қидирув-қутқарув ишлари бошланди.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўз твитида вертолётдаги вазиятни “ташвишли” деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!