Покистон ва Ҳиндистон ўртасида яна қонли тўқнашув содир бўлди

Покистон ва Ҳиндистон ўртасида яна қонли тўқнашув содир бўлди

Шанба куни Ҳиндистон ва Покистон чегарларида навбатдаги отишмалар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Аrab news хабар бермоқда.

Икки душман  мамлакат ўртасида1947 йилда мустақилликка эришганидан сўнг бўлинган Ҳимолайдаги  баҳсли  чегара ҳудуди  қўшни  давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларнинг асосий сабабидир.

“Отишмалар давом этмоқда»,  деди Ҳиндистон ҳукуматининг юқори лавозимли амалдори ва у ердаги вазият оғирлигини маълум қилди. Бир ҳинд аскари ҳалок бўлган. Покистон бу ҳақида дарҳол изоҳ бермади.

Покистон ва Хитой 1971 йил Ҳинд-Покистон урушидан бери биринчи марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали Кашмир масаласини ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишга муваффақ бўлди.

Шанба куни Покистон Бош вазири Имрон Хон йиғилишда қатнашар экан,  «Кашмирликлар азобланишини тугатиш ва низонинг ҳал этилишини таъминлаш  жаҳон даражасидаги ташкилотларнинг вазифаси» эканлигини айтди. Аксинча, Деҳли эса ушбу фикрларни рад этди ва мазкур ҳудуднинг масалалари фақат ички ишлар қаторига киришини таъкидлади.

«Ҳаётимизни қандай бошқариш кераклигини айтиш учун бизга халқаро ташкилотлар  керак эмас.  Биз миллиарддан ортиқ аҳолига эга мамлакатмиз»,  деди Ҳиндистоннинг БМТдаги элчиси Сайид Акбаруддин.

АҚШ президенти Доналд Трамп томонларни масалани тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Хусусан, у Покистон раҳбари Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, унга муаммога музокаралар орқали барҳам бериш кераклигини тушунтирди.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!