Покистон ўз ҳарбий базаларини АҚШга тақдим этишни қатъиян рад этди

Покистон ўз ҳарбий базаларини АҚШга тақдим этишни қатъиян рад этди

Покистон Aфғонистондаги террористик гуруҳларга қарши трансчегаравий операцияларни ўтказиш учун AҚШ Марказий разведка бошқармасига ўз ҳудудида ҳарбий базалар бериш имкониятини қатъиян рад этди. Бу ҳақда Axios ахборот портали хабар бермоқда.

Мамлакат бош вазири Имрон Хон AҚШга терроризмга қарши операцияларни ўтказиш учун базалар тақдим этиш имконияти тўғрисида саволга жавоб берар экан, у Покистон "ҳар қандай ҳолатда" Марказий разведка бошқармасига ҳеч қандай базаларни тақдим этмаслигини ва ўз ҳудудидан Aфғонистонга қарши ҳеч қандай ҳаракатларга йўл қўймаслигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!