Покистон учун яна бир хавф: Мамлакатда безгак ва бошқа юқумли касалликлар тарқалмоқда

Покистон учун яна бир хавф: Мамлакатда безгак ва бошқа  юқумли касалликлар тарқалмоқда

Покистоннинг сув тошқинларидан вайрон бўлган ҳудудларида юқумли касалликлар авж олди. Безгак ва бошқа касаллардан вафот этганлар 324 кишига етди (21 сентябрь).

20 сентябрь куни сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам бериш учун Тошқинлар туфайли кўчирилган юз минглаб аҳоли очиқ жойларда яшади. Энди одамлар касалликдан азият чекмоқда. Юзлаб километрларга ёйилган турғун сув тошфинларини бартараф қилишга камида икки, бўлмаса олти ой вақт кетади. Одамлар эса, тери ва кўз инфекциялари, диарея, безгак, ич терлама, чивин чақишидан келиб чиқадиган иситма (данг иситмаси) билан аллақачон касалланиб бўлган.

Расмийлар чивинлар ва илон ва бошқа жониворлардан азият чекаётган кўчирилган оилаларга зудлик билан ёрдам бериш зарурлигини таъкидлашган.

Ҳукумат, маҳаллий ва хорижий ёрдам ташкилотларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, кўплаб одамлар озиқ-овқат, бошпана ва тиббий ёрдамга муҳтож.

Покистоннинг соғлиқни сақлаш тизими кўчирилган оилалар зарарланган сув, озиқ-овқатлар истеъмол қилиши туфайли касаллик тобора кўпаяётганини билдирди.

Мамлакат жанубидаги уйи сув остида қолган Ғулом Расул исмли киши Geo News телеканалига берган интервьюсида “Бу сув бизни зарарлашини биламиз, лекин тирик қолиш учун ичишга мажбурмиз”, деган.

Шиддатли муссон ёмғирлари ва музликлар эриши мамлакатда мисли кўрилмаган сув тошқинлари юзага келишига сабаб бўлди.

Балужистон вилояти соғлиқни сақлаш хизмати бош директори Нур Аҳмад Қози сувларнинг турғунлиги безгакни атрофга тез тарқалишига сабаб бўлаётгани ни айтган. “Биз ҳар куни тиббий лагерлар ва касалхоналарга жуда кўп безгакка чалинган беморларни қабул қиляпмиз. Сув тошқинлари юз берган ҳудудларга дори-дармон ва тестлар тўплами кўпроқ зарур”, деган Нур Аҳмад.

Мамлакатнинг табиий офатларни бошқариш агентлигининг хабарига кўра, 1569 (шулардан 555 таси болалар, 320 нафари аёллар)киши тошқинлардан ҳалок бўлган. Энди касалликдан ҳалок бўлаётганлар алоҳида рўйхат қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!