Покистон Ташқи ишлар вазири ҳам коронавирусга чалинди

Покистон Ташқи ишлар вазири ҳам коронавирусга чалинди

Ўтган ҳафта, жума куни Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший коронавирус инфекциясини юқтирганини маълум қилди.

“Бугун мен ҳароратим бироз ошганини ҳис қилдим ва шу заҳотиёқ уйда карантинни бошладим. COVID-19 га тест топширдим ва таҳлил мусбат натижа берди. Аллоҳнинг инояти билан ўзимни кучли ва бақувват ҳис қиляпман. Ҳукумат олдидаги ўз вазифаларимни уйдан туриб бажаришда давом этаман. Илтимос, мени дуо қилинглар”, деб ёзади Ташқи ишлар вазири "Твиттер"даги саҳифасида. 

Сўнгги маълумотларга қараганда, Покистонда 223 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 4,5 мингдан ортиқ инсон вафот этган.

Бугунгача Покистон Миллий Ассамблеяси спикери Асад Қайсер, Синд вилояти губернатори Имрон Исмоил, Покистон Халқ партияси раҳбари Саид Ғани ва Темир йўллар вазири Шайх Рашидга COVID-19 ни юқтиргани аниқланган эди. Уларнинг барчаси буткул соғайиб кетди, дея аниқлик киритмоқда “Новости” ахборот агентлиги.

Шунингдек, мамлакатда коронавирусга чалинган бир қатор сиёсатчилар ушбу касалликдан вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!