Покистон “Ислом давлати”га қарши курашда Толибонга ёрдам бермоқда

Покистон “Ислом давлати”га қарши курашда Толибонга ёрдам бермоқда

Покистон Афғонистонда "Исломий давлат" террорчилик гуруҳига қарши курашда ҳокимиятга келган “Толибон” радикал ҳаракатига ёрдам бермоқда, деб хабар қилди Washington Post газетаси толибларнинг исм-шарифини ошкор қилмаган ҳолда икки вакили берган маълумотига асосан.

Газетага кўра, Покистон Толибонга “ИШИД”га қарши курашда норасмий разведка каналлардан фойдаланмоқда, яъни разведка маълумотларини узатиш ва террорчиларга қарши курашда техник ёрдам бериш. Хусусан, Покистон бирламчи маълумотларни узатади, ИШИД аъзолари ва уларнинг операцион марказларини аниқлаш учун телефон ва интернет-алоқаларини кузатишга ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!