Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Нақвининг айтишича, расмий ҳужжати бўлмаган афғон фуқароларига 2025 йил 1 январдан бошлаб, Исломободда қолишига рухсат берилмайди. Керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2024 йил 31 декабргача белгиланган. Ушбу санадан кейин барча афғон фуқаролари ҳам Покистон паспортига эга бўлиши шарт.
“31 декабрдан кейин ҳеч бир афғоннинг Исломободда ҳужжатсиз юришига йўл қўйилмайди. Агар улар қолишни истасалар, махсус идоралардан яшаш учун рухсатнома олишлари керак. Яқин кунларда батафсил маълумот берамиз, аммо ушбу муддатдан сўнг Исломободда рухсатсиз яшаш мумкин бўлмайди” – деган вазир.
Айрим муҳожирлар ҳуқуқлари фаоллари афғон муҳожирлари дуч келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун Афғонистон ва Покистон ўртасида қўшма қўмита тузилиши зарурлигини таъкидлаган.
Аввалроқ, БМТ 36 мингга яқин афғон муҳожири Покистондан мажбурий депортация қилингани ҳақида хабар берган эди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Саудия Арабистони Исроил билан боғлиқ вазият боши берк кўчага кириб қолгани сабабли АҚШ билан кенг кўламли мудофаа шартномасидан воз кечди. Ар-Риёд ва Вашингтон Трамп ҳокимият тепасига келгунича енгилроқ шаклдаги ҳарбий ҳамкорлик келишувига эришишга улгуриб қолмоқчи.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.
Сурия президенти Башар ал-Ассад исёнчи қуролли гуруҳларнинг мамлакат шимолида олдинга силжиши ҳақида илк бор изоҳ берди. Унинг фикрича, қўшинлар муаммони енгишга қодир. У Сурия қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Европа Иттифоқи парламенти Грузия ҳукуматининг ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатганидан таассуфда. Бу ҳақда ЕИ парламенти хорижий ишлар қўмитаси раиси Дэвид Макалистер, ЕИ–Грузия парламент ассоциацияси қўмитаси раиси Нил Ушаков ва Европа парламентининг Грузия бўйича махсус маърузачиси Раса Юкнявичене томонидан 29 ноябрь куни берилган баёнотда сўз боради.
Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.
Марказий Хитойда минг тоннага яқин олтин захирасига эга юқори сифатли олтин кони топилди. Мутахассислар унинг қийматини 83 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда.
Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Остонада бўлиб ўтган КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг сессиясида маълум қилишича, Москва ҳозиргача қанча Ғарб ракеталари етказиб берилгани ва қанчаси Украинага етказилиши режалаштирилаётганини билади.