Покистон Ҳиндистоннинг ҳарбий самолётларини уриб туширди

Покистон Ҳиндистоннинг ҳарбий самолётларини уриб туширди

Покистон ҳарбийлари томонидан Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли иккита қирувчи самолёт уриб туширилган. Покистон ҳарбий манбаларининг хабар беришича, қирувчи самолётлар Покистон чегараларини бузиб кирган.
Покистон армиясининг матбуот котиби генерал-майор Асиф Ғoфурнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон қирувчи самолётлари Покистон ҳудудига киргандан сўнг уриб туширилган, оқибатда икки нафар ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлган ва бир нафари гаровга олинган.
Ҳиндистон расмийларининг айтишича, чоршанба куни Покистоннинг учта жанговар самолёти Ҳиндистон назоратидаги Кашмир устидан учиб ўтган, бироқ Ҳиндистон ҳарбийлари томонидан ушлангандан кейин қайтариб юборилган.
Бир неча йиллардан бери кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келаётган Кашмирда охирги бир ҳафтадан бери яна келишмовчиликлар ёмонлашди. Айни дамда ушбу чегара ҳудудида Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олган.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!