Покистон бош вазири ислом дунёсида "Йил одами" дея эътироф этилди

Покистон бош вазири ислом дунёсида "Йил одами" дея эътироф этилди

Иордания ҳошимийлар қироллигида фаолият юритувчи машҳур Қироллик стратегик тадқиқотлар ислом институти Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хонни ислом дунёсида "Йил одами" дея эътироф этди.

Dawn ахборот агентлигининг маълум қилишича, Имрон Хон Ҳиндистон билан тинчликка эришиш борасида амалга оширган уринишлари учун мусулмон оламидаги энг нуфузли инсон сифатида эътироф этилган.

Бундан ташқари, Институт экспертлари Имрон Хоннинг аҳолининг кам таъминланган қатламига кўмак кўрсатиш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ислоҳотларини юқори баҳолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!