Погба ёзда "Ювентус"га текинга ўтиши мумкин

Погба ёзда "Ювентус"га текинга ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ёзги трансфер ойнасида клубдан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 29 ёшли француз 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартномасини МЮ билан узайтирмайди. Хавбек "Ювентус"га эркин агент мақомида ўтиши мумкин.

Погба бунга қадар 2012-2016 йиллар давомида "Ювентус"да ўйнаган эди, шундан сўнг МЮга 105 млн евро эвазига ўтганди. Погба жорий мавсум 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 9 та ассист қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!