Поезд енгил автомобилни уриб юборди. Олти киши ўлди

Поезд енгил автомобилни уриб юборди. Олти киши ўлди

Қозоғистонда йўловчи поездининг енгил машина билан тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Йўл-транспорт ҳодисаси Жамбил вилоятидаги темир йўл кесишмасида содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

“Темир йўл кесишмасида йўловчи поезди Aуди русумли автомашина билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Ўлганлар машинада бўлган. Тўқнашув 1 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 8:55 да содир бўлган. ЙТҲ факти бўйича жиноят иши қўзғатилган. Полиция керакли экспертизаларни ўтказмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!