Пластик карта ва сумкадан ўғирланган пуллар, ҳайдаб кетилган қўй-қўзилар: Навоийда ўғрилар фош этилди

Пластик карта ва сумкадан ўғирланган пуллар, ҳайдаб кетилган қўй-қўзилар: Навоийда ўғрилар фош этилди

Навоий вилояти ИИБ матбуот хизматининг KUN.UZ’га маълум қилишича, ҳафта ичида вилоятда ўғирлик билан боғлиқ бир неча жиноят фош этилган ва гумондорлар ушланган.

Пластик картадан пул ўғирлаган йигит

7 ноябрь куни ариза билан, Навоий шаҳарида истиқомат қилувчи Ҳ.Саидов Навоий шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йилнинг 12 сентябрь куни турмуш ўртоғи У.Саидова билан пластик карточкасини янгилаш мақсадида ТИФ «Миллий банк»нинг Навоий филиалига борганлигини, шу банкда иш билан юрган номаълум шахсга ўзининг янгидан очилган пластик карточкасига «Сlick» тизимини ўрнатиб беришни илтимос қилган вақтида, номаълум шахс уларнинг пластик карточкасидан 80 минг сўм пулни «Click» тизими орқали ўз уяли алоқа телефони рақамига ечиб олганини маълум қилган.

Аниқланишича, ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган С.Қ. содир этган. Мазкур ҳолат юзасидан С.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аёлни аёл тунади

4 ноябрь куни Кармана тумани «Варқ» МФЙда яшовчи М.Раҳимова ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:00ларда, номаълум шахс Навоий шаҳар Ғалаба шоҳ кўчаси 127-уйда жойлашган «Бахт» аёллар гўзаллик салонида унинг сумкасидан жами 500.000 сўм пулни ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Ушбу жиноятни Навбаҳор тумани «Навбаҳор» МФЙда яшовчи, Навоий шаҳридаги кафелардан бирида ишловчи С.Ф. исмли аёл содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бир отар қўй-қўзини ўғирлаб кетишди

6 ноябрь куни Нурота тумани «Қизилча» МФЙда яшовчи И.Абдусаттаров ариза билан мурожаат қилиб, 26 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс «Қизилча» МФЙ Консой дарасида қаровсиз қолдирилган жами бозор нархи 37.900.000 сўмлик 55 бош қўй ва эчкиларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Қидирув тергов ишларидан сўнг ушбу жиноятни Нурота тумани «Жарма» МФЙ Оққула қишлоғида яшовчи фуқаролар — 1995 йилда туғилган, ишламайдиган, Ҳ.К. ва 1986 йилда туғилган, ишламайдиган, Б.Ҳ. содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.К. ва Б.Ҳ.га нисбатан нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!