Пизишкиён истеъфога чиқади(ми)?

Пизишкиён истеъфога чиқади(ми)?

Эрон президенти истеъфога чиқиши ҳақида миш-мишлар тарқалди, Пизишкиён буни рад этди.

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён 4 август куни ўз истеъфоси ҳақида тарқалган хабарлар ёлғон эканини айтиб, видео муроаат эълон қилди.

"Агар истеъфога чиқмоқчи бўлсам, буни очиқ-ойдин эълон қилардим. Мен истеъфога чиқмайман ва курашни давом эттираман", — деди президент телеведение орқали қилган мурожаатида.

Пизишкиён, шунингдек, олий раҳнамо Мужтабо Хоминаий ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан ўрталарида келишмовчилик борлиги ҳақидаги даъволарни рад этди. У Эрондаги барча тузилмалар тўлиқ ҳамжиҳатликда ишлаётганини таъкидлади.

"Ҳар қандай келишмовчилик юзага келган тақдирда ҳам, қуролли кучлар олий раҳнамо Мужтабо Хоминаий томонида бўлишини ҳамма яхши билади", — дея қўшимча қилди Пизишкиён.

Аввалроқ Эрон мухолифатчиларининг оммавий ахборот воситалари Пизишкиён Хоминаийга бир неча бор истеъфога чиқиш бўйича ариза бергани ҳақида хабар тарқатган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!