Пискентда ер майдони сотиш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

Пискентда ер майдони  сотиш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Г. фуқаро Т.нинг отаси ЯТТ Б.га сабзавотчилик фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган 60 сотих ер майдонини сотиш ва ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига олдиндан келишилган 12 000 АҚШ долларидан 3 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!