Пианино чалишни биладиган Америкада яшовчи товуқ ҳақида

Пианино чалишни биладиган Америкада яшовчи товуқ ҳақида

Олимлар Американинг Бойдс шаҳрида яшовчи Жокгу лақабли товуқ мисолида ажойиб тадқиқот натижаларини кенг омма эътиборига ҳавола этишди. Маълум бўлишича, товуқлар ҳам одамдаги эмоциянинг барча кўринишларига эга экан. Улар ҳам қайғу чекади, кучли стрессга тушади, хурсанд бўлади, қувончли лаҳзаларни бошдан кечиради.

Бу-ку, майли. Товуқнинг мусиқий асбоб чала олишига гувоҳ бўлганмисиз? Жокгу бир марта пианинода куй чалиб берилса, шу заҳоти куйни жонли тарзда такрор чалиб бера оларкан. Бу товуқнинг ўз қариндошларидан иборат алоҳида ансамбли ҳам бор. Улар циркчилар билан бирга томошаларга бориб, ўзларининг мусиқий истеъдодини намойиш этишаркан.
Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!