Петербургда ўзбекистонлик аёл суд қилинади. У ўз фарзандини сотиб юборган

Петербургда ўзбекистонлик аёл суд қилинади. У ўз фарзандини сотиб юборган

Петербургда Ўзбекистоннинг 1990 йилда туғилган фуқароси бўлган аёлга нисбатан айблов тасдиқланди, у ўз фарзандини сотиб юборган. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, аёл 7 сентябрь куни фарзандини дунёга келтирган. Моддий қийинчиликлар туфайли у болани сотишга қарор қилади. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига маълум бўлган.

Кораблестроители кўчасидаги 12-уйнинг олд томонида мигрант аёл тезкор-қидирув тадбири доирасида харидор сифатида ўзини кўрсатган аёлга чақалоқни берган. «Келишув» нархи 280 минг рубль (4 минг доллардан ортиқ)ни ташкил этди. Шундан кейин она қўлга олинди.

Жиноий иш кўриб чиқилиши учун судга юборилди. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!