Петербургда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси пичоқланди

Петербургда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси пичоқланди

Петербургдаги жанжал вақтида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси пичоқланди.

Маълумотларга кўра, воқеа 19 май куни соат 23 да 27 уй олдида содир бўлган. Ўзбекистонлик фуқаролар Ravon ва Chevrolet машинасида келган одамлар билан жанжаллашган. Баҳс кафеда бошланган, кейин эса кўчада давом этган. Тўрт нафар Ўзбекистонлик фуқарони пичоқлаган муштумзўрлар қочиб кетишган.

Давлат рақамларига кўра, биринчи машина петербургликларга, Доғистон фуқароларига, иккинчи машина эса Москвада яшайдиган кавказликларга тегишли эканлиги аниқланди.

Пичоқланганлар орасида 32 ва 33 ёшли ака-укалар ҳам бор. Жароҳатланганлар касалхонага олиб кетилган. Воқеа бўйича қидирув ва текширув ишлари бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!