Петербург халқаро иқтисодий форумида Россиянинг биринчи электро юк автомобили EVM PRO намойиш этилди

Петербург халқаро иқтисодий форумида Россиянинг биринчи электро юк автомобили EVM PRO намойиш этилди

Машина Санкт-Петербургда ишлаб чиқарилган.

SputnikLive "Электромобили Мануфэкчуринг рус" компанияси бош директори Иля Рашкиндан тафсилотларни билиб олди.

▪️ Автомобил шаҳарлар ичида ташиш, интернет дўконлардан (Ozon, Wildberries ва бошқалар) "сўнгги мил" масофада товарларни етказиб бериш учун мўлжалланган.

▪️ Бир марта “заряд” олганда 300 км йўл боса олади, бу сутка давомида қувватланмасдан фойдаланиш учун етарли бўлади.

▪️ 1 км юриш нархи 7-8 рубл. Аналог машиналарда 13-15 рубл, электр Ford Transit’да – 20 рубл.

▪️ EVM PRO деярли тўлиқ Россияда ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлардан иборат. Компания Ғарб таъминотига боғлиқ эмас.

▪️ Сентябр ойидан серияли ишлаб чиқариш бошланади. Йилига минг дона ишлаб чиқариш режалаштирилган.

▪️ Нархи - 3,5 млн рубл (давлатдан имтиёз ва субсидияларгача). Ford Transit (Россияни тарк этишдан олдин) 8-10 миллион рублга сотиб олса бўлар эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!