Перудаги зилзила олти кишининг ҳаётига зомин бўлди

Перудаги зилзила олти кишининг ҳаётига зомин бўлди

Перуда 5,1 магнитудали зилзила оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Луис Арройо Санчес ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берди.

"Афсуски, олти киши ҳалок бўлди. Биз аллақачон уларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирдик ва энг кўп зарар кўрган бир нечта ҳудудларга ташриф буюрдик", деди у RPP радиосида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, 250 дан ортиқ турар-жой бинолари шикастланган, яна 48 таси бутунлай вайрон бўлган.

Перу Геофизика институти маълумотларига кўра, 5,1 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан шанба куни кечқурун, мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Жунин департаментидаги Чупаса шаҳридан 7 километр жанубда содир бўлган. Зилзила эпицентри 24 километр чуқурликда бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар