Перуда тириклайин кўмилган ламаларнинг суяклари топилди

Перуда тириклайин кўмилган ламаларнинг суяклари топилди

Калгари ва Уаманга университети (Перу) олимлар жамоаси Инкларнинг қадимги пойтахти Тамбо Вьехода ғайриоддий ҳайвон суякларини топишди.

“Daily Mail” хабарига кўра, ушбу марказ бир вақтлар Акари водийсидаги одамларни кузатишда фойдаланилган.

Таъкидланишича, "жуда яхши сақланиб қолган" суяклар уларни топган жамоанинг фикрига кўра, катта эҳтимоллик билан 500 йиллик тарихга эга.

Тадқиқот гуруҳи томонидан қайд этилишича, суякларда кесилган ёки ўлимнинг аниқ белгилари бўлмаганлиги боис ҳозирда уларни тириклайин дафн этишган деган тахмин илгари сурилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!