Перуда совуқ туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

Перуда совуқ туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

Перунинг жануби-шарқий қисми бу жойлар учун ғайриоддий бўлган совуқлик ичида қолди.

Маълумотларга кўра, совуқ ҳаво, айниқса, Титикака кўли соҳилидаги Пуно минтақасига таъсир кўрсатган.

Кундалик ўртача ҳарорат нолдан пастга тушган. Баъзи жойларда ҳаво минус 12 даражагача совиган.

Баъзи дарёлар муз билан қопланган, маҳаллий аҳоли эса совуқдан азият чекмоқда.

Ҳукумат 72 туманда фавқулодда ҳолат эълон қилган.

“Бу қисмларда ўрнатилган совуқ Анддаги баланд тоғларнинг барча аҳолисига: одамлар ва ҳайвонларга жуда кучли таъсир кўрсатди”, дейди Ларакери мэри Педро Эрасмо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!