Перуда камида 212 маҳбус коронавирусдан вафот этди

Перуда камида 212 маҳбус коронавирусдан вафот этди

Перуда камида 212 маҳбус коронавируснинг янги туридан вафот этди. Бундай маълумотларни Перу Адлия вазирлиги раҳбари Фернандо Кастаньеда маълум қилди.

 

"Ҳозирда касалхоналарда 67 та маҳбус бор, вафот этганлар сони эса 212 та", - деди Кастаньеда интервьюларнинг бирида.

 

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Жазони ижро этиш миллий институтининг 50 ходимлари коронавирус қурбони бўлишган, 734 киши вирусни юқтирган, улардан 17 нафари оғир аҳволдаги боис касалхоналарга ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!