Перес "Реал" нега Ҳоланд учун курашмаганини айтди

Перес "Реал" нега Ҳоланд учун курашмаганини айтди

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес "қироллик клуби" "Манчестер Сити"га ўтган Эрлинг Ҳоланднинг трансфери учун нега курашмаганини айтиб ўтди.

Узоқ вақт давомида ОAВ ўжарлик билан Ҳоландни "Сантяго Бернабеу"га "жўнатиб юборди". Охир-оқибат, Эрлинг Премьер-лигага кўчиб ўтди ва Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" клуби билан шартнома имзолади.

“Бизда аллақачон Карим Бензема бор ва у дунёнинг энг яхши ҳужумчиси. Ҳоланд эса Бензема билан бирга асосий таркибда ўйнай олмайди, улар бир-бирига мос келмайди. Бундай вазиятда «Реал» Ҳоландни захира ўриндиғида қолдириш учун шартнома имзоламади», - деди Перес.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    1050@
    мбаппе келганда у хам бенземани соясида коб кетармиди ,эпломадим аввалги макрларим утмади ,манданам зорлари боракан дейовир хе латта😁😁😁