Перес «Реал» бош мураббийни алмаштириш ҳақида ўйламоқда

Перес «Реал» бош мураббийни алмаштириш ҳақида ўйламоқда

АS нашрининг хабар қилишича, мадридликлар раҳбарияти мавсумнинг суст бошлангани, шунингдек, «Кадис» (0:1) ва «Шахтёр» (2:3) жамоаларидан учралган мағлубиятдан норози.

Айни дамда «Реал» Зинедин Зиданга ўринбосар сифатида «Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино ва «Реал»нинг ёшлар жамоаси устози Раулни кўрмоқда.

«Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес жамоа бошқарувига Раулнинг келишини хоҳламоқда, бироқ «Реал» раҳбарияти 43 ёшли мутахассиснинг бу қадар масъулиятли ишга тайёр эканига шубҳа билан қарамоқда.

Почеттино анчадан буён ишсиз юрибди ва фаолиятини тиклашни жуда хоҳламоқда. Бироқ унинг мадридликлар тизимида фаолият юритмагани муаммога айланмоқда. Аргентиналик мутахассис кафолат тариқасида узоқ муддатли шартнома талаб қилиши мумкин.

Кетма-кет иккита мағлубиятни қабул қилиб олган «Реал» 24 октябрь, куни Ла Лига доирасида «Барселона»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

«Қаймоқранглилар» Ла Лига 2020/21 йилги мавсумидаги бешта ўйиндан сўнг 10 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда кетмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!