Пентагон Украинага етказиб бериш учун Switchblade дронларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади

Пентагон Украинага етказиб бериш учун Switchblade дронларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади

Пентагон Украинага етказиб бериш учун Switchblade 600 камикадзе дронларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади.

Бу ҳақда Пентагоннинг “Украина учун шартномалар бўйича ҳаракатлар” ҳисоботида айтилади.

“Ускуналар Switchblade 600, суммаси 2,2 миллион доллар, пудратчи “AeroVironment” дир”, — дея ҳужжат матнидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинага 675 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратишни маъқуллаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!