Пентагон раҳбари: "Шимолий оқим"да содир бўлган воқеалар атрофида кўплаб тахминлар мавжуд

Пентагон раҳбари: "Шимолий оқим"да содир бўлган воқеалар атрофида кўплаб тахминлар мавжуд

Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг айтишича, "Шимолий оқим" ва "Шимолий оқим 2" газ қувурларида газ сизиб чиқиши ҳақида кўплаб тахминлар мавжуд.

"Қувурга етказилган зарарга келсак... Очиғи, бу борада кўплаб тахминлар бор, бироқ расмий тергов якунланмагунча, у ерда айнан нима бўлганини ҳеч ким аниқ аниқлай олмайди", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Шимолий оқим”да газ сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳодиса теракт бўлиши мумкинлигини тан олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!