Пенсиялар оширилади, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламлари қўллаб-қувватланади — янги фармон эълон қилиниши кутилмоқда

Пенсиялар оширилади, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламлари қўллаб-қувватланади — янги фармон эълон қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.

Kun.uz манбаси хабарига кўра, президентнинг янги фармонида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини янада кучайтириш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 400 мингдан кўпроқ оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланмоқда.

Фармонда 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириш, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини ошириш, моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини кўпайтириш назарда тутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!