Пенсия жамғармаси Коррупцияга қарши бошқарув тизими ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатини қўлга киритди

Пенсия жамғармаси Коррупцияга қарши бошқарув тизими ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатини қўлга киритди

“CERT International” халқаро тренинг компанияси томонидан ўтказилган сертификатлаштириш аудитидан сўнг Пенсия жамғармасининг коррупцияга қарши бошқарув тизими ушбу стандарт талабларига мувофиқлиги тасдиқланди. Компания вакили томонидан Пенсия жамғармасига мувофиқлик сертификати тақдим этилди.

Шунингдек, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 27 нафар ходими халқаро ISO 37001:2016 коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими менежери – ички аудитори йўналишида “CERT Academy Group” халқаро тренинг компанияси томонидан беш кунлик ўқув курсларида қатнашиб, махсус сертификатларни қўлга киритишди.

Пенсия жамғармасининг мазкур ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатига эга бўлиши Жамғарманинг барча кўринишдаги коррупцияга муросасиз муносабатда эканлигини билдириб, Жамғарма фаолиятини барқарорлаштиришда муҳим рол ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!