Payme даромадлари 18 миллиард сўмни ташкил қилмоқда

Payme даромадлари 18 миллиард сўмни ташкил қилмоқда

Payme чакана тўловлар тизими 2019 йилнинг III чорагида деярли 1,9 миллион доллар (ҳозирги курсда 18 млрд. сўм) даромад олган. Бу ҳақда компания аксияларининг 51 %ини сотиб олган Грузиянинг TBC банки ҳисоботларига асосланиб spot.uz хабар бермоқда.

Компания келгуси йилнинг 9 ойи мобайнида ўз даромадларини 5,1 миллион доллар (ҳозирги курсда 48,5 млрд. сўм)га, 2020 йилда янги ишга тушириладиган хизматлардан олиниши кутилаётган 2,1 миллион доллар (ҳозирги курсда 20 млрд. сўм)ни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, етказмоқчи.

Ҳозирда хизматдан 1,6 миллион киши фойдаланади. Бу миқдор 2020 йилнинг сентябрига қадар 2,5 миллионга оширилиши режалаштирилган. Транзакциялар сони еса ҳозирги 26,7 миллионтадан келгуси йилнинг январ-сентябр ойларида 45,7 миллионтага етиши прогноз қилинмоқда.

Иккинчи чорак якунлари бўйича TBC Банк Payme тез суръатлар билан ўсаётганлиги сабабли, улар Ўзбекистондаги сармояларидан қониқиш ҳосил қилишганини қайд етдилар (даромад 0,7 миллион долларни, фойдаланувчилар сони еса 1,4 миллионни ташкил етди).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!