Пайариқ туманида ичимлик суви истеъмолчиларидан ундирилган 106 миллион сўмни ўзлаштирган назоратчи аниқланди

Пайариқ туманида ичимлик суви истеъмолчиларидан ундирилган 106 миллион сўмни ўзлаштирган назоратчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.s” МЧЖ туман филиали назоратчиси Ш.Ю. (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) ўзига бириктирилган ҳудуддаги ичимлик суви истеъмолчиларидан ундирилган 106 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!