«Пахтакор» – «Истиқлол» ўйинини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

«Пахтакор» – «Истиқлол» ўйинини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

Осиё Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки икки ўйиннинг ҳакамлари эълон қилинди.

26 сентябрь куни бўлиб ўтадиган «Пахтакор» (Ўзбекистон) ва «Истиқлол» (Эрон) клублари ўртасидаги баҳсни уммонлик Ахмад Абу Бакар Саид Ал Каф бошқариб боради.

Унга қанотларда ҳамюртлари Абу Бакр Салим Маҳад ва Рашид Ҳамид Али ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини малайзиялик Моҳд Амирул Изван бажаради.

Шу куни ўтадиган «Ал Аҳли» (Саудия Арабистони) ва «Шабоб Ал Аҳли» (БАА) жамоалари ўртасидаги беллашувда эса Наваф Шукрулла бошчилигидаги баҳрайнлик ҳакамлар ишлашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!