Пахта тозалаш саноатида бир мавсум ишлаш бир йил меҳнат стажига ўтади

Пахта тозалаш саноатида бир мавсум ишлаш бир йил меҳнат стажига ўтади

✅ Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари қуйидагилардир:

🔹 Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:

▫️пахтани қуритиш;
▫️пахтани тозалаш;
▫️пахтани юклаш, тушириш;
▫️пахтани пневмотранспортга ортиш;
▫️қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

🔹 Саноатнинг қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар.

🔹 Ипакчилик тармоғи корхоналари ва фермер ҳўжаликларидаги ишлар:

▫️тут уруғи тайёрлаш;
▫️тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
▫️тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
▫️тут ипак қуртини парваришлаш;
▫️тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
▫️тирик пиллани қуритиш;
▫️пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
▫️пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
▫️уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
▫️тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
▫️тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
▫️ут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
▫️тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!